Энди "загранпаспорт"ни ДХМда ҳам олиш мумкин

Энди

2022 йил 1 январдан бошлаб бир қатор хизматлар Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши белгиланган. 

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади. 

Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 бараварини (270 минг сўм) ташкил этади (аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган).

Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган Давлат хизматлари марказлари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча Давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.