Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 23 апрелдаги 4693-сонли қарори билан Нарматов Беҳзот Раҳматуллаевич Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Беҳзот Нарматов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Унгача "Андижоннефт" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.