Энг бой украиналик олигарх бутун мамлакатни тиклашга ваъда берди

Энг бой украиналик олигарх бутун мамлакатни тиклашга ваъда берди

Украинадаги энг бой олигарх Ринат Ахметов Мариуполни қайта қуриш ва бутун мамлакатни тиклашга ёрдам беришга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Azovstal» ва «Ilyich» металл заводи эгасининг сўзларига кўра, Мариупол «жаҳон қаҳрамонлик намунасини» кўрсатди. «Мен учун Мариупол Украина шаҳри бўлган ва шундай бўлиб қолади», — дея хулоса қилди у.

«Биз бутун Украинани тиклаймиз», деб ваъда берди тадбиркор. Ахметовнинг сўзларига кўра, у 23 февраль куни Швейтсариядан мамлакатга қайтган ва ўшандан бери кетмаган.

Эслатиб ўтамиз , аввалроқ Ахметовга тегишли SCM Group Россия устидан судга мурожаат қилишини маълум қилганди. Бу ҳақда бизнесмен Блоомбергга маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, у Россиянинг Украинадаги махсус операцияси вақтида етказилгани айтилаётган зарар учун тўловларни олишни кутмоқда. Миллиардер, шунингдек, «Украина барча товон пулларини талаб қилади ва тўлиқ олишига» ишонч билдирган.