Энг кўп ажрашиш пойтахтда кузатилди

Энг кўп ажрашиш пойтахтда кузатилди

Давлат статистика қўмитаси йил бошидан бери энг кўп ажрашиш қайд этилган ҳудудларни маълум қилди.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида ажралишлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 5120 та оила бузилган.

Кейинги ўринларда Фарғона (3917 та), Самарқанд (3793 та ) ва Тошкент вилоятлари (3770 та).
Қолган ҳудудларда:
Андижон вилояти – 3572 та;
Наманган вилояти – 2805 та;
Қашқадарё вилояти – 2534 та;
Сурхондарё вилояти – 2046 та;
Бухоро вилояти – 1874 та;
Хоразм вилояти – 1349 та;
Қорақалпоғистон Р. – 1305 та;
Сирдарё вилояти – 1282 та;
Жиззах вилояти – 1172 та;
Навоий вилояти – 1121 та.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов маҳалласида оилавий ажралиш кузатилмаган маҳалла раисларга 10 млн сўм мукофот бериб, энг яхши сиҳатгоҳларга юборишни ваъда қилган эди.