«Энг кўп Сирдарё ИЭС ёниб кетишидан қўрқдим» – Шавкат Мирзиёев электр энергияси узилиши билан боғлиқ ҳолат ҳақида

«Энг кўп Сирдарё ИЭС ёниб кетишидан қўрқдим» – Шавкат Мирзиёев электр энергияси узилиши билан боғлиқ ҳолат ҳақида

Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилган электр энергияси билан боғлиқ ҳолатда нимадан кўп қўрққанини маълум қилди. Бу ҳақда «Менимча» кўрсатувида намойиш қилинди — дея хабар қилмоқда  'Daryo.uz' нашри.

«Мен ўша куни биринчи бўлиб оммавий ахборот воситаларига чиқинглар, гапиринглар, айтинглар дедим. Бу вазиятда ҳеч нарсани яширмаслик керак. Ҳақиқий офат келди. Ким кутганди бундай бўлишини? Одамлар саросимага тушиб қоларди. Биз жуда катта информацион хуруж қилдик. Ҳар бир дақиқада метродан қанча инсонни олиб чиққанимизни, тоғдан қанча инсонни қутқарганимизни, нечта светофор ўчганини, ЙПХ ходими қаерда тургани ҳақида маълумот бердик. Бақирдик, мен бақиринглар, дедим», — дейди президент.

Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бош прокурор, ички ишлар вазири, Миллий гвардия қўмондонига инсонлар орасида юриши ҳақида топшириқ берганини айтиб ўтди.