Энг криминал давлатлар қаторида Ўзбекистон нечанчи ўринда экани маълум бўлди

Энг криминал давлатлар қаторида Ўзбекистон нечанчи ўринда экани маълум бўлди

Энг криминал давлатлар рейтинги тузиб чиқилди. Бу бўйича статистик маълумот Global Initiative against transnational organized crime томонидан тайёрланди.

Ушбу рўйхатга 193 давлат киритилди. Рейтинг криминал баҳоси ва ҳукуматнинг криминал дунё билан курашига қараб тузиб чиқилди.

Ўзбекистон ушбу рейтингда 90 ўринни эгаллади. Қўшниларимиз Қозоғистон 133, Тожикистон 62, Қирғизистон 72 ўринда ва Россия 32 ўринда қайд этилди. Таъкидлаш жоиз, энг криминал давлат деб Конго Республикаси топилди, ундан кейин Колумбия ва Мьянма ўрин олди.