Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг қиммат бензинга эга мамлакат номи эълон қилинди
13.07.2022 18:13,  
183

Туркия 2022 йилнинг биринчи ярмида бензин нархи ўсиши бўйича 100 фоизлик ўсишни қайд этиб, етакчи бўлди. Ундан кейин Украина (63,3 фоиз) ва Молдова (53 фоиз) жой олган. Бу ҳақда Picodi.com манбаси хабар бермоқда.

Қўшма Штатлар олтинчи ўринда қолди, бу ерда ёқилғи нархи 40,5 фоизга ошди. Хитойда ўсиш 28,3 фоизга етди. Россияда ёқилғи нархининг ошиши инфляциядан сезиларли даражада паст бўлиб чиқди - 0,3 фоиз. Озарбайжон ва Саудия Арабистонида нархлар ўзгармаган, Қозоғистон эса нархлар 0,7 фоизга тушган ягона давлат деб топилган.

Мутлақ маънода Россияда бензин Европадаги энг арзонларидан бири бўлиб қолмоқда, долларга нисбатан у литри учун 0,89 долларга тенг. Бироқ, иш ҳақи ҳисобга олинса, руслар учун ёқилғи европаликлар ёки Форс кўрфази мамлакатлари аҳолисига қараганда анча қиммат.

Ойига 52 288 рубль даромадга эга (солиқлардан кейин) ўртача россиялик 1011 литр бензин сотиб олиши мумкин, Швейцария, Люксембург ва Данияда бу кўрсаткич мос равишда 2455, 1942 ва 1502 литрни ташкил қилади. Қатарда фуқаро ойига 5968 литр, Қувайтда 5578 литр, Саудия Арабистонида 4372 литр сув сотиб олиши мумкин. Энг ёмони, бензин билан боғлиқ вазият Кубада. Озодлик оролида яшовчи фуқаро ойига атиги 27 литр бензинга эга.

Энг паст бензин нархи Жазоирда (литрига 31 цент), Қувайтда (34 цент) ва Эронда (35 цент) сақланиб қолган. Гонконгдаги энг қиммат ёқилғи - литри учун 3 доллар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан