“Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари аниқланди

“Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари аниқланди

2020 йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари 2020 йил 25 август – 9 сентябрь кунлари ўтказилди.

Кўрик-танловнинг республика босқичига ижодий ишлар коронавирус пандемияси сабабли карантин қоидаларидан келиб чиқиб, 2020 йил 19 август – 10 сентябрь кунлари [email protected] электрон почтаси ва @tanlov2020 телеграм манзили орқали онлайн шаклда қабул қилинди. 

Кўрик-танлов республика босқичига, шунингдек, Мустақиллик декларацияси қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан босма ОАВ, веб-сайт, телеканал ва радиоканаллар ижодкорлари учун ҳар бир (тўртта) йўналиш бўйича жорий этилган “Энг яхши журналистик материал учун” рағбатлантирувчи номинациясига 140 нафардан зиёд муаллиф ва ижодий жамоалардан 1000 га яқин иш келиб тушди.

Кўрик-танлов ғолибларининг муносибини аниқлаш учун жамоатчилик иштирокини таъминлаш, ўқувчилар фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида tanlov2020.uz веб-сайти ишга туширилди ҳамда ижодий ишларнинг барчаси ушбу веб-сайтга жойлаштирилди. 2020 йил 16-20 сентябрь кунлари мазкур веб-сайт орқали овоз бериш йўлга қўйилди. 

Кўрик-танлов ғолиблари махсус дипломлар, кўрик-танлов рамзи туширилган плакетка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари рўйхати

Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича

1-ўрин. Собир Ўнар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
2-ўрин. Вафо Файзулло, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
3-ўрин. Ҳабиб Абдуназар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари бўйича

1-ўрин. Наргиза Умарова, “Ёшлар овози” газетаси бўлим муҳаррири
2-ўрин. Шоқаҳҳор Салимов, фахрий журналист
3-ўрин. Фармон Тошев, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири

ОАВ сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари бўйича

1-ўрин. Миролим Исажонов, “daryo.uz” ахборот-таҳлилий портали мухбири
2-ўрин. Фахриддин Убайдуллаев, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мухбири (Андижон вилояти)
3-ўрин. Наргиза Юнусова, human.uz ахборот портали мухбири

Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари бўйича

1-ўрин. Улуғбек Раҳмонқулов, “Ўзбекистон 24” телеканали муҳаррири
2-ўрин. Муқаддас Панжиева, “Менинг юртим” телеканали мухбири
3-ўрин. Абдуҳолиқ Марайимов, “Ўзбекистон” радиоканали муҳаррири

Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари бўйича

1-ўрин. Эркин Аралов, рангтасвирчи рассом
2-ўрин. Фаррух Шодмонов, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси дизайнери
3-ўрин. Ҳамдам Шорахмедов, фотосуратчи

Кино санъати асарлари бўйича

1-ўрин. Мансур Абдухолиқов, режиссёр
2-ўрин. Эркин Бозоров, актёр
3-ўрин. Саид Далилхон Саид Турғутхонов, оператор