Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдоған туркларни Ойга олиб чиқмоқчи
10.02.2021 22:14,  
258

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған туркларни Ойга олиб чиқишга ваъда берди. Унинг айтишича, Туркия 2023 йил охиригача ўз космик кемасини Ойга экспедицияга юборади.

«Анадолу» ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда Эрдоған мамлакатнинг янги Миллий космик дастури тақдимотида айтиб ўтди.

«Бизнинг мақсадимиз 2023 йил охирида Туркиянинг 100 йиллиги шарафига Ойга экспедицияни амалга ошириш. Биринчи қўниш қаттиқ. Бу биринчи қадам бўлади. Иккинчи босқичда юмшоқ қўниш бўлади. Бизнинг муҳандисларимиз космик кемани Ойга олиб боришга қодирлигига ишонаман», дейди Туркия президенти.

Дастур, шунингдек, метеорологик сунъий йўлдошларни ишлаб чиқиш ва космик саноат учун кадрлар тайёрлашни ўз ичига олади. Эрдоғаннинг таъкидлашича, сунъий йўлдошлардан олинган маълумотларнинг хавфсизлигини таъминланади.

Январь ойи охирида Эрдоған "Tesla" вa "SpaceX" раҳбари Илон Маск билан телефон орқали суҳбатлашгани эди.

8 январь куни "SpaceX Falcon 9» ракета ташувчисини Туркиянинг сунъий алоқа йўлдоши "Turksat 5A" билан учирди. Рақамли телевидение ва кенг полосали Интернет хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган сунъий йўлдош 2021 йилнинг иккинчи ярмидан ишлай бошлайди. Бу орбитадаги тўртинчи турк космик кемаси ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан