Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Эрдўғон Швеция ва Финляндиянинг НАТОга киришига қарши чиқди
13.05.2022 22:02,  
236

Эрдўғон Швеция ва Финляндиянинг НАТОга киришига қарши чиқди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар берди.

Анқара Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиш имкониятини ижобий деб ҳисобламайди. Бу ҳақда жума куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

Шунингдек, у Скандинавия давлатлари «террорчи ташкилотларнинг бошпанасига айланганини» қўшимча қилди.

Эрдўғаннинг баёноти Швеция ва Финляндиянинг НАТОга киришига тўсиқ бўлиши мумкин, чунки қабул қилиш тўғрисидаги қарор альянсга аъзо барча давлатлар учун консенсус асосида қабул қилиниши керак дейилади манба хабарида.

Бунга жавобан икки давлат ташқи ишлар вазирлари туркиялик ҳамкасби билан шанба куни Берлинда учрашиши кутилаётганидан умидвор эканликларини билдирдилар.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан