Эркак қўшнисининг рафиқаси билан учрашиб юриш учун унинг уйи остидан туннел қазди

Эркак қўшнисининг рафиқаси билан учрашиб юриш учун унинг уйи остидан туннел қазди

Мексикалик эркак қўшнисининг рафиқаси билан яширинча учрашиш учун унинг уйи остидан туннел қазди, деб хабар бермоқда “Daily Mail”.
Маълумотларга кўра, Альберто исмли қурилиш ишчиси ўз уйидан севгилиси Памела яшайдиган қўшни тураржойгача туннел қазиб олган. Жуфтлик Альбертонинг хотини ухлаганда, қўриқчи бўлиб ишлайдиган Памеланинг турмуш ўртоғи Жорж навбатчиликда бўлганда учрашиб юришган. Аммо бир куни Жорж ишдан одатдагидан эрта қайтиб келган ва “севишганларни” кўриб қолган.
Альберто яширинишга уринган ва диван ортида ғойиб бўлгач, Жорж унинг ортидан бориб, туннелга ўтиш жойини топиб олган.

Қайд этилишича, Альберто маъшуқасининг эрини вазиятни ухлаб ётган хотинидан яширишга кўндирмоқчи бўлган, аммо у бунга рози бўлмаган ва эркаклар ўртасида жанжал келиб чиққан.