Эрон президентининг укаси коррупцияда айбланиб беш йилга қамалди

Эрон президентининг укаси коррупцияда айбланиб беш йилга қамалди

Mehr News Agency

Fars агентлигининг хабар беришича, Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Фаридун коррупция айби билан беш йилга ҳукм қилинди.

Президент укасининг иши бўйича яна бир тергов иши кетмоқда. Фаридун биринчи марта 2017 йилда молиявий ўйинларда шубҳаланиб ҳибсга олинган. Аммо гаров асосида кейинроқ бўшатилган эди.

2015 йилда Ҳусайн Фаридун Ислом Республикасининг ядро дастури бўйича махсус вакил бўлиб ишлаган. 2014 йилда эса мамлакатдаги ягона яҳудийлар шифохонасига 400 минг доллар эҳсон қилган эди.

Эрон 1979 йилда монархиядан воз кечиб, Ислом шариатини жорий қилган давлатдир.