Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Эрон президенти ядровий келишувга риоя қилиш шартларини айтди
20.02.2022 20:10,  
113

Эрон президенти Иброҳим Раиси Франция етакчиси Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқоти чоғида Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси доирасида ядровий келишувни сақлаб қолиш шартларини айтди.

Унинг сўзларини Эроннинг Mehr агентлиги келтирмоқда.

Давлат раҳбари бунинг учун барча санкцияларни бекор қилиш ва Венадаги музокаралар чоғида Теҳронга босимни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади.

"Эрон халқига сиёсий босим ўтказилди ва даъволар илгари сурилди, бу келишувга эришиш истиқболларига путур етказиши мумкин", деди Раиси ва Эронга қарши "барча ёлғон даъволардан" воз кечишга чақирди.

Қайд этилишича, президент бошқа давлатлар ташаббусларини ҳам кўриб чиққан ҳолда мамлакат аҳолиси ҳуқуқларини кафолатловчи конструктив таклифларни илгари сурган.

Елисей саройи Вена музокаралари якунларига кўра тараққиётга эришилганини маълум қилди. Франция етакчиси Эммануэль Макрон уларнинг тез якунланиши ва “вақтни бой бермай” келишувга эришишига умид билдирди. Унинг таъкидлашича, Эрон имкониятдан фойдаланиши ва барчани қониқтирувчи Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини сақлаш бўйича сиёсий қарорларни қабул қилиши керак.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан