Эрон томонига қочиб ўтган афғон ҳарбийлари Қобулга самолётда қайтарилди

Эрон томонига қочиб ўтган афғон ҳарбийлари Қобулга самолётда қайтарилди

Ўтказиш пунктлари толибонлар томонидан эгаллаб олинганидан сўнг Эрон томонига қочиб ўтган афғон ҳарбийлари Қобулга самолётда қайтарилди.

"РИА Новости" нинг “Tasnim” агентлиги тарқатган маълумотга таяниб берган хабарига кўра, бир гуруҳ афғон чегарачи ва божхоначилари Эрон чегара полициясига ортга қайтишларига кўмак сўраб мурожаат қилган.  

Таъкидланишича, қуролларини топширган афғонлар мамлакат ичкарисига жойлаштирилган. Кейин афғон ҳукуматининг тегишли сўровига мувофиқ тарзда улар мамлакатга самолётда қайтарилган.