Эронда Covid'нинг 4 тўлқини бошланди

Эронда Covid'нинг 4 тўлқини бошланди

Эрон расмийлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини эълон қилишди. Бу ҳақда "Zamon" "Korrespondent.net"га таяниб ёзмоқда.

Шу билан бирга, яна етти вилоят, шу жумладан пойтахт Теҳронда ҳам эпидемик вазият ёмонлашган.
Президент Ҳасан Руҳоний телевизион мурожаатида барчани эҳтиёткорликни оширишга чақирди. Касаллик 20 март куни Эронда Навруз байрами нишонланганидан икки ҳафта ўтгач авж олишни бошлади. Байрам кунларида эронликлар анъанавий равишда саёҳат қилишган ва оиласи ҳам дўстлариникига ташриф буюришган.

Пандемия бошланганидан бери Эронда 1,9 миллиондан ортиқ коронавирус касаллиги қайд этилган, 63 мингга яқин одам вафот этган.