Эроннинг F-5 самолётида катапульта тизими тўсатдан ишлаб кетиши натижасида икки учувчи ҳалок бўлди

Эроннинг F-5 самолётида катапульта тизими тўсатдан ишлаб кетиши натижасида икки учувчи ҳалок бўлди

Foto.UzA

Эроннинг F-5 ҳарбий самолётида катапульта тизими тўсатдан ишга тушиб кетган. Натижада икки учувчи ҳодиса қурбонига айланди, дея хабар берди Эроннинг ИРИБ телерадиокомпанияси.

Хабарда айтилишича, воқеа сешанба куни эрталаб Хузистон вилоятидаги Дизфуль ҳарбий базасида юз берган.

Бундай ҳолат сўнгги икки ой ичида Эрон ҳарбий самолётларида иккинчи марта кузатилмоқда.