Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси икки мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилишни таклиф этди

Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси икки мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилишни таклиф этди

“Бож тўловларини камайтириш ва божхона тўсиқларини олиб ташлаш томон ҳаракат қилиш керак. Шунингдек, транспорт лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш, икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади”, - деди у.

Ҳамид Найрободийнинг қайд этишича, Эрон ва Ўзбекистон туризм бўйича дунёда етакчи давлатлар қаторида туради. Тарихий ва нодир мерос сайёҳларни мунтазам жалб этиш учун қулай имконият тақдим этган.

“Бу борада икки мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилиш энг тўғри йўл деб ўйлайман. Мен шуни тарафдориман. Бундан ташқари турли бизнес-тадбирлар, жумладан видеоконференция шаклидаги мулоқотлар ташкиллаштириш орқали тадбиркорларни янада яқинлаштиришимиз мумкин. Техник-муҳандислик хизматлари, тиббиёт ва янги технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ҳар томонлама ривожланишига ёрдам беради. Мен ўз миссиям давомида ана шу режаларни ҳаётга тўлиқ татбиқ эта олсам, бундан хурсанд бўлардим. Бу йўлда енг шимариб ишга киришганмиз”, - дейди Эрон элчиси.