Эртадан Нурафшон шаҳрига транспорт воситалари кириб-чиқиши вақтинча чекланади

Эртадан Нурафшон шаҳрига транспорт воситалари кириб-чиқиши вақтинча чекланади

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан, эртага 19 март куни соат 05:00 дан 21 март куни соат 24:00 га қадар Нурафшон шаҳрига кириш ЙПХ постидан Давлат хизматлари марказигача масофада вақтинча автомобиллар ҳаракати чекланади.

Бунда ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли учун маҳаллага кириш чиқишлари учун шароит яратилади.

Хавфсизликни таъминлаш ва умумхалқ байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун йўл ҳаракати қатнашчиларидан чекловларни тўғри қабул қилган ҳолда, ЙПХ ходимларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз дейилади хабарда.