Эртадан Тошкентга киришда чекловлар ўрнатилади — манба

Эртадан Тошкентга киришда чекловлар ўрнатилади — манба

Тошкентга кириш-чиқиш бўйича ўрнатилган чекловлар қўлланмаётгани ва улар бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Маълум бўлишича, пойтахтга кираётган барча транспорт воситалари ҳайдовчиларига бугун тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Эртадан эса Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилади.

Аввалроқ ИИВ матбуот хизмати ҳам чекловлар билан боғлиқ ўзгаришлар фақатгина расмий манбалар орқали эълон қилинишини айтиб ўтганди.