Эртага Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россияга ташриф буюради

Эртага Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россияга ташриф буюради

Эртага, 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ташриф дастуридан Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг навбатдаги 2-йиғилишини ўтказиш ўрин олган.