Эртага Фарғона водийсида ёмғир ёғиши мумкин

Эртага Фарғона водийсида ёмғир ёғиши мумкин

Ўзгидрометнинг хабар қилишича, бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган навбатдаги нам ҳаво оқими кирмоқда.

Бугун кечга бориб баъзи жойларга ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлди. 

Мамлакат ҳудудида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача кучайиши мумкин.

10 майда республикада ёғингарчилик тўхтайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 3-5 даражага кўтарилади.