Эртага кун мўътадил-илиқ, дам олиш куни эса, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Эртага кун мўътадил-илиқ, дам олиш куни эса, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптикларнинг маълум қилинишича, бугун Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида кечаси ҳавода ва тупроқда 1-2° гача бўлган совуқ кузатилди, бундай совуқ бўлишининг сабаби совуқ антициклондир, у бизнинг ҳудудимизга Ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудларидан кириб келди. Кундузи антициклон шарққа қараб силжийди ва Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, ҳаво 12-17° илиқгача исийди.
Эртага илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди, кечаси ҳарорат 0-5° илиқни ташкил этади, кундузи ҳарорат 19-22° илиқгача кўтарилади, бу апрель ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматларидан 2-3° юқоридир. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба куни нам ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8-13° илиқни ташкил этади, кундузи 11-16° илиқдан юқори бўлмайди. Шимолий ҳудудларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва момақалдироқ билан кузатиладиган атмосфера фронти кечқурун бўлиб ўтади. 
Тошкент вилоятида ва Фарғона водийсида кечаси ва кундузи 5 апрелда ёмғир ёғиши сақланиб туради.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4-5 апрелда ёмғир ёғиши кучли бўлади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудларда сел келиши мумкин.
2-4 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 м дан юқори тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.