Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғади

Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 31 январда Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эса бошлайди, шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 4-6, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқарад ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ- 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даражагача илиқ бўлади.