II Халқаро Тошкент марафони ўтказилиши муносабати билан 2020 йилнинг 6 декабрь куни соат 10:00 дан 14:15 га қадар пойтахт марказидаги бир қатор кўчалар автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади.
Жумладан:
— Афросиёб ва Ойбек кўчаларининг бир қисми – «Ўзбекистон» метро бекати чорраҳасидан Нукус кўчасигача;
— Нукус кўчасининг Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;
— Абдулла Қодирий кўчасининг Истиқбол кўчасидан Абдулла Қодирий боғи яқинидаги айланиб қайтиш йўлигача (разворот) бўлган қисми;
— Бешёғоч кўчасининг Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
— Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Бешёғоч кўчасидан «Ўзбекистон» метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми.
«Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.