"Эшитяпман" — 2 мингдан ортиқ болаларга 4 мингта рақамли эшитиш аппаратлари тарқатилди

Бунинг учун Республика Педиатрия маркази мутахассислари мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг 2338 ўқувчиларини ташхисдан ўтказдилар

Замонавий аппаратлар ёрдамчи ускуналар билан биргаликда болаларга сифатли таълим олишда ва жамиятга қўшилишда ёрдам беради.

"Замин" фонди "Эшитишни хоҳлайман" лойиҳасини Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, болалар учун замонавий эшитиш воситалари харид қилиниши ҳақида июль ойида Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган эди.