Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт» алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт» алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2022 йил 31 мартга қадар;

2010−2012 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 июнга қадар;

2013−2015 йилларда берилганлари — 2022 йил 30 сентябрга қадар;

2015 йилдан кейин берилганлари — 2022 йил 31 декабрга қадар муддатларда мажбурий тартибда амалга оширилади.

Аввал 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.