Эстония парламенти мактабларда таълим тилини тўлиқ эстончага ўтказиш ҳақидаги қонунни қўллаб-қувватламади

Эстония парламенти мактабларда таълим тилини тўлиқ эстончага ўтказиш ҳақидаги қонунни қўллаб-қувватламади

Эстония парламенти мактабларда таълимни ягона тил — эстончага ўтказилишини қўллаб қувватламади.

Ягона тилга ўтиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда 32 киши маъқуллагани ҳолда 44 депутат қарши овоз берди.

Ислоҳотлар партияси томонидан киритилган қонун лойиҳасида 2020 йил 1 сентябрда болалар боғчаларида таълимнинг эстон тилига ўтказилиши таклиф этилади.

Ташаббус муаллифларининг фикрига кўра, бу рус тилида сўзлашадиган болаларнинг жамиятга яхшироқ қўшилишларига ёрдам беради.

Аввалроқ Эстония президенти Керсти Калжулаид мамлакат келажакда рус мактабларини бутунлай тарк этиш ниятида эканлигини айтган эди.

2