Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Етти нафар судья навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинланди
22.02.2022 20:45,  
231

Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид қатор вазифалар қатори ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинлашга доир масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Судьялар Олий Кенгашининг матбуот хизмати хабар берди.

Очиқ ва муқобиллик асосида ўтган танлов якунига кўра, Кенгаш қарори билан:

Сатторов Алишер Ярашевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимига;

Рахмонов Жамшид Камолович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент ҳарбий судининг раиси лавозимига;

Аллаев Одил Неъматович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг раиси лавозимига;

Очилов Улуғбек Сайдирасулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Муллабаева Гўзал Мухтаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Набиев Отабек Олимджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Мухамедова Ирода Эргашевна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан