“Evergreen” кемасини тўғирлаш ишлари бесамар кетмоқда

“Evergreen” кемасини тўғирлаш ишлари бесамар кетмоқда

23 март куни Сувайш каналида саёзликка ўтириб қолган “Evergreen” компаниясига тегишли контейнер ташувчи кемани йўналишини тўғрилашга уриниш 5 кундан буён фойдасиз бўлмоқда.

«Қутқарув» ишлари билан Нидерландиянинг СМИТ компанияси ҳаракат қилмоқда. Кема тўхтаб қолган жойдан 20 минг тонна тупроқ қазиб олинган.

Кеманинг канални тўлиқ тўсиб қўйиши натижасида тўпланиб қолган юк ташувчи кемалар сони 300дан ошиб кетган. Сувайш канали орқали кемалар ҳаракати тўхтаб қолиши жаҳон савдосига соатига 400 млн долларга тушмоқда.

Мутахассислар канал йўли очилиши бўйича аниқ маълумот айта олмаяптилар.