Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








⚡«Эвертон» клуби Алишер Усмонов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди
2.03.2022 21:57

Англия премер-лигасининг «Эвертон» клуби Алишер Усмонов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар берди.

Усмоновнинг компаниялари «Эвертон» клуби билан беш йиллик ҳамкорлик учун 30 миллион фунт тўлаган эди.

Клуб расмий баёнотида айтилишича, «Эвертон» Украинадаги воқеалардан ҳайратда ва қайғуда, шу сабабли Усмоновнинг USM, Yota ва "Мегафон" компаниялари билан ҳамкорлик тўхтатилган.

Стадион номига USM холдинг эгалик қилган, яна иккита компания аёллар жамоасига ҳомийлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия расмийларига яқин бўлган тадбиркорлардан бири Усмонов Европа Иттифоқи санкцияларига учраган эди.

Шунингдек, АҚШ Алишер Усмоновга қарши янги санкцияларни жорий этишини кўриб чиқмоқда эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан