Евро-2020 мусобақасига умумий қанча мухлис ташриф буюргани маълум

Евро-2020 мусобақасига умумий қанча мухлис ташриф буюргани маълум

"РИА Новости" нашри Евро-2020 ўйинларига қанча мухлис ташриф буюрганини маълум қилди.

Унга кўра, турнирнинг умумий ташрифи 1 миллион 99 минг 688 кишини ташкил қилди.

Евро плей-офф ўйинларига эса 450 минг 368, гуруҳ босқичига 649 минг 320 томошабин ташриф буюрган.

"Уэмбли"да бўлиб ўтган Европа чемпионатининг финал учрашуви энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйинга айланди (67 минг 173 томошабин).

Эслатиб ўтамиз, қитъа чемпионати 11 шаҳрарда ўтказилди ва унда 51 та учрашув бўлиб ўтди.