Европа чемпионати 1-туридан ўрин олган илк учрашув ўз якунига етди. Унда Италия Туркия устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 53-дақиқада туркияликлар ҳимоячиси Мерих Демираль ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Бу "Евро-2020"нинг дастлабки голи сифатида тарихга кирди. Орадан кўп ўтмай, Чиро Иммобиле орадаги фарқни оширган бўлса, Лоренцо Инсинье ҳисобни йирик кўринишга келтирган аниқ зарбани йўллади.
Шу тариқа, Манчини шогирдлари қитъа биринчилигини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.