Евроиттифоқнинг янги мудофаа стратегияси – “Стратегик компас” концепцияси эълон қилинади

Евроиттифоқнинг янги мудофаа стратегияси – “Стратегик компас” концепцияси эълон қилинади

“РИА Новости” хабарида айтилишича, Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель 2022 йилнинг январида бўлувчи Иттифоқ ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида Украина ва Беларусдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Евроиттифоқнинг янги мудофаа стратегияси – “Стратегик компас” концепциясини эълон қилишини айтган.

“Концепция кўриб чиқилиб, март ойида қабул қилиниши лозим”, деб ёзади у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Евродипломатия раҳбарининг сўзларига кўра, Украина ва Беларусда Европа дучор бўлаётган янги таҳдидлар кузатилиб, бу алоҳида давлатларга эмас, бутун Евроиттифоқ ҳавфсизлигига даҳл қилади.