Европа Иттифоқи пандемияга қарши кураш учун Ўзбекистонга маблағ ажратди

Европа Иттифоқи пандемияга қарши кураш учун Ўзбекистонга маблағ ажратди

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан видеоконференция ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири Европа Иттифоқининг дипломатик хизматига таяниб.

Видеоконференция давомида бир қатор минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясини амалга ошириш, коронавирус пандемияси ва минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан, Афғонистон билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жозеп Боррель Европа Иттифоқи пандемияга қарши курашда Марказий Осиё давлатлари қатъият билан қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатларига (Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) ёрдам бериш учун 123 миллион евро ажратди.

Европа инвестиция банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўз навбатида минтақа учун коронавирус бўйича «пакетлар» ни ажратди.