Германия канцлерининг айтишича, Европа Иттифоқи Украинани қайта тиклашга ҳозирлик кўриши шарт ва бунинг учун махсус фонд тузиши лозим.
Олаф Шольцга кўра, урушлардан вайрон бўлган бу мамлакатни амалий ва зудлик билан қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш зарур.
Агар, унинг ҳисоб-китобларига таянилса, “Украинанинг барбод бўлган инфратузилмасини қайта тиклаш ва иқтисодини жонлантириш миллиардларга тушади”.
“Биз Европа Иттифоқи сифатида ўзимиз ва ҳамкорларимиз бадаллари ҳисобига молиялаштириладиган бирдамлик фонди учун замин яратишни бошлашимиз керак”, - дея баён қилган Германия канцлери.
Аммо,Олаф Шольцнинг айтишича, Россия босқинига қарамай, Украинанинг Европа Иттифоқига кириш саъй-ҳаракатларини тезлаштириб бўлмайди.
Унга кўра, бу иттифоққа кириш истагидаги Болтиқбўйи давлатларига нисбатан адолатсизлик бўлади.