Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Европа Россия нефтига нисбатан санкцияларни юмшатади
22.07.2022 07:22,  
90

ЕИ Кенгаши веб-сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар режимини европалик операторларга Россия давлат нефть ва савдо компаниялари билан Россия нефтини учинчи давлатларга ташишга рухсат бериш орқали юмшатди.

Қайд этилишича, Брюссел позициясини юмшатишга дунёдаги энергия ва озиқ-овқат хавфсизлигидан қўрқиш сабаб бўлган. Истиснолар қишлоқ хўжалиги операциялари доирасида Россия давлат органлари билан ўзаро муносабатларга ҳам тегишли бўлади.

Март ойида Европа Иттифоқи ўз резидентларига Россиянинг айрим компаниялари, жумладан нефть компаниялари билан ҳар қандай алоқани тақиқлаган эди. Кейинчалик денгиз орқали ташиладиган Россия нефти ва нефть маҳсулотларини сотиб олиш тақиқ остида қолди. У киритилган кундан бошлаб олти ва саккиз ой ўтгач кучга киради. Шу билан бирга, Россиядан қувур нефтини олиб киришга ҳамон рухсат берилган.

Амалдаги тақиқлар расмий равишда Россия нефти ва нефть маҳсулотларини учинчи давлатларга ташишга тааллуқли эмас, бироқ ҳозирча уни санкциялар рўйхатидан Россия давлат компаниялари манфаати учун олиб ўтишнинг имкони бўлмаган.

Енгиллаштириш Европа Иттифоқининг навбатдаги санкциялар пакетига киритилади, унинг расмий нашри 22 июлда кутилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан