Европа учун бахтли воқеа – Штайнмайер Трампнинг мағлубиятини олқишлади

Европа учун бахтли воқеа – Штайнмайер Трампнинг мағлубиятини олқишлади

Германия Федератив Республикасининг федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер АҚШда ўтказилган президентлик сайловлари натижаларига изоҳ берди

У Америка сайловлари кунини “Европа учун бахтли воқеа” бўлганини айтган.

Штайнмайерга кўра, АҚШдаги сайлов натижалари Американинг амалдаги Президенти Дональд Трамп шарофати билан бошланган халқаро ташкилотларнинг заифлашиши, шунингдек, “кўп қиррали эрозияни” тўхтатади. 

“Биз яна америкаликлар билан бизни иккига ажратадиган низоларсиз гаплаша оламиз. Бошимиздан ўтганларини инобатга олсак, бу жуда катта нарса”, дея таъкидлаган Штайнмайер.

Аввалроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ ва БМТ ўртасидаги яқин ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 ноябрь куни АҚШда президентлик сайлови ўтказилди. Асосий номзодлар демократ Жо Байден ва республикачи Дональд Трамп бўлди. Сайлов натижаси расман эълон қилинмаган бўлса-да, натижалар демократ Жо Байденнинг ғалабасини кўрсатмоқда.