ЕХҲТ сайловда шаффофлик ва ошкоралик даражаси ошганини қайд этди

ЕХҲТ сайловда шаффофлик ва ошкоралик даражаси ошганини қайд этди

ЕХҲТ/ДИИҲБ нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш натижалари  бўйича  тайёрланган дастлабки ҳисоботида сайлов кампаниясининг очиқлиги ижобий баҳоланади. Хусусан, унда МСК нинг барча йиғилишлари кенг жамоатчилик учун очиқ бўлгани, реал вақт режимида ёритиб борилгани, Комиссия қарорлари шу заҳоти чоп этилгани, сайлов вақтига риоя қилингани алоҳида қайд этилади.

МСК сайловнинг очиқ ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш   мақсадида «Сайлов-2021.uz» ахборот портали ва мобильиловаси  ишлаб чиқди ҳамда МСК нинг расмий сайтини модернизация қилди. Порталнинг асосий вазифаси – Президент сайлови тўғрисидаги зарур маълумотларни ягона базага тўплаш ва уларни кенг жамоатчиликка таништиришдир. Saylov202.uz  портали ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида фаолият юритди.

Шу билан бирга, ҳокимиятлар ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда танланган 207 та сайлов участкаларида  кузатув камералари ўрнатилди. Овоз бериш жараёни Saylov2021.uz сайлов портали, Матбуот марказидаги катта тониторда, «Ўзбекистон24» телеканали орқали  ҳамда МКС биносида  8:00 дан 20:00 гача онлайн режимида трансляция қилинди.

207 та шаҳар ва туманларда жами 414 та кузатув камералари ўрнатилди. Бу 2019 йилдагига нисбатан, 147 фоизга кўпдир.

Сайлов жараёнини 971 нафар  халқаро кузатувчи, жумладан 20 дан зиёд халқаро ташкилотдан 631 нафар кузатувчи ва 50 давлатдан 340 нафар кузатувчи кузатиб боргани ҳам сайловнинг ошкоралиги, шаффофлиги ва қонунийлигига хизмат қилди. 

Шу билан бирга сиёсий партияларнинг 53 717 нафар кузатувчиси ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш  органларининг 10 733 нафар кузатувчилари ҳам  сайлрвни кузатиб боришди.

Умуман олганда, ДИИҲБ Миссияси МСК нинг сайлов жараёнининг шаффоф ва очиқлигини  таъминлаш борасидаги ишларини ижобий баҳолади.

«Бу галги сайлов янада ошкоралиги ва уюшқоқлиги билан ажралиб туради», - деди МДҲ миссияси раҳбари С. Лебедев ҳам.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма  Миссиясии илк маротаба юртимиздаги президент сайловини кузатмоқда.

Ирландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари жорий йилнинг 15 сентябридан буён сайловларни кузатишмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ га аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатишди. Шу билан бирга, президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ\ДИИҲБ раҳбарияти, хусусан, ЕХҲТ\ДИИҲБ директори Маттео Мекаччи ҳам иштирок этди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламентской ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ\ДИИҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрган.