Facebook юзни таниб олиш функциясидан воз кечади

Facebook юзни таниб олиш функциясидан воз кечади

Meta компаниясининг хабарига кўра, Facebook суратлар ва видеоконтентдаги юзни таниб олиш функциясидан воз кечади.

 Таъкидланишича, уни қўллаш қўшимча муҳокамани ва аниқ тартибга солишни талаб қилади. Ўзгартиришлар киритилганидан сўнг, аввал ижтимоий тармоқда юзни таниш функциясига рухсат берган фойдаланувчилар энди идентификация қилинмайди. 

Facebook ҳисоб-китобларига кўра, ушбу хизматдан аккаунтларнинг учдан бир қисми фойдаланади ва уни ўчириб қўйиш миллиарддан ортиқ "юзни таниб олишнинг махсус шаблонлари"ни олиб ташлайди. 

Ҳар қандай янги технология ҳам фойда, ҳам ташвиш келтиради ва биз тўғри мувозанатни топмоқчимиз. Юзни таниб олиш ҳолатида масалани энг кўп зарар кўрганлар томонидан узоқроқ ва очиқроқ муҳокама қилиш керак. Биз фуқаролик жамияти ва назорат қилувчи органлар билан буни муҳокама қилишда давом этамиз",- дейди компания мутахассислари. 

Мета компанияси мутасаддиларининг таъкидлашича, ушбу эълон қилинган ўзгаришлар компаниянинг оммавий идентификациялаш усулларидан воз кечганини англатади.