Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, давлат раҳбари билан кўришган онахоннинг тўйида меҳмон бўлди, дея хабар берди «Дарё».
2021 йил 5 февраль куни ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясидан сўнг Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига борган эди. Маҳалла оралаб аҳоли билан учрашган давлат раҳбарини шу маҳаллада яшовчи онахонлардан бири 6 февраль куни бўлиб ўтиши режа қилинган ўғилларининг тўйига таклиф қилди. Президент тўй эгаларини табриклаб, ёш оилага бахт, соғлик тилаганди. Ва вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровга онахоннинг исм-фамилиясини ёзиб олиб, Президент номидан тўйга бориши лозимлигини тайинлаганди.
«Дарё» мухбирининг маълум қилишича, вилоят ҳокими бугун, 6 февраль куни «Шодиёна» маҳалласида яшовчи Каримберди Мамажонов ва Саодат Акрамованинг ўғиллари — Комилжон ва Маҳмуджоннинг никоҳ тўйида меҳмон бўлган.
Ҳоким Хайрулла Бозоров келин-куёвларга давлат раҳбари номидан музлатгич, кир ювиш машинаси, телевизор каби маиший техника воситалари ва тўёна улашган. Шунингдек, онахонга Президентнинг табрикларини ҳам етказиб, Шавкат Мирзиёев билан тушган суратини совға қилган.
«Президентимиз номларидан келдим. Табриклаймиз, тўйлар муборак бўлсин. Президентимиз ҳам табрикларини билдирдилар. Илоҳим, ёшлар бахтли-саодатли бўлсин, ўзларидан кўпайсин, қўша қариб, ота-онасининг хизматини қилиб юришсин, дедилар. Президентимизнинг табрикларини қабул қиласизлар», — деган тўй соҳибларига Хайрулла Бозоров.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Фарғона ҳокими Президент билан кўришган онахоннинг тўйида меҳмон бўлди
7.02.2021 09:23,
414
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ўзбекистон
25.09.2023 15:08,
8
Ўзбекистон
21.09.2023 15:33,
2
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан