Фарғона ҳокимининг акаси вафот этди

Фарғона ҳокимининг акаси вафот этди

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Авазбек Ғаниев қон босими кескин кўтарилиб кетиши ва мияга қуйилиши ташхиси билан оламдан ўтди. 

Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унинг ёзишича, Авазбек Ғаниев ҳамиша одамларга қўлидан келганича ёрдам қилиб келган. Барча фарзандларини ҳалол, меҳнатсевар ва билимли қилиб тарбиялаган. Бугун ҳар бир марғилонлик, фарғоналик катта қалб эгаси ва иқтидорли шифокорни меҳр билан эслайди.