"Фарғона каналида аёл киши оқиб кетмоқда"

Ижтимоий тармоқда "Фарғона каналида аёл киши оқиб кетмоқда" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа тарқалди.

Видеода Фарғона каналида аёл киши оқиб кетаётганлиги акс этган.

Мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Шавкат Содиқов ҳолатга эътиборсиз бўлмасдан, каналда оқиб кетаётган аёлни олиб чиқди.

Маълумотларга кўра, сувдан олиб чиқилган аёл шифохонага етказилган. Ҳудудий ФВБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.