Фарғона ва Наманганга қўшимча парвозлар амалга оширилади

Фарғона ва Наманганга қўшимча парвозлар амалга оширилади

Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келганлиги сабабли ҳамда йўловчиларга ҳаракатланиш учун қулайлик яратиш мақсадида, фақат 2022 йил 5 май куни “Uzbekistan Airways” АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Қўшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

HY-085 Тошкент – Фарғона 15:00 / 16:00

HY-086 Фарғона – Тошкент 17:00 / 18:00

HY-095 Тошкент – Наманган 19:00 / 20:00

HY-096 Наманган – Тошкент 21:00 / 22:00

Авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий сайти www.uzairways.com дан сотиб олиш мумкин.

Шунингдек, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан ҳам чипталарни харид қилиш имконияти мавжуд.