Фарғона вилояти ҳокимининг акаси коронавирусга чалинганми?

Фарғона вилояти ҳокимининг акаси коронавирусга чалинганми?

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Фарғона вилояти санитария эпидемиологик осойишталик маркази “UzbekCORONA» телеграм канали орқали Фарғона вилоятида коронавирус билан боғлиқ ҳолат ҳақида ваҳимали хабарлар юзасидан баёнот берди.

“UzbekCORONA» телеграм каналида айтилишича, Фарғона вилоятида коронавирус билан бир неча шифокорлар вафот этган. Хабарда мисол келтирилган шифокор У.Бойқўзиев коронавирусдан эмас, пневмония касаллиги, шу билан бирга семизлик, гипертония хасталигининг оғир тури каби ҳамроҳ касаллигидан вафот этди. Ундан коронавирусга олинган таҳлиллар манфий чиққан ва бу касаллик тасдиқланмаган.

Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Ғаниев  пневмония хасталиги ва юқумсиз бўлган бошқа хамрох касалликлар билан айни кунда Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасида даволанмоқда. 

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси баёнотида айтилишича, ҳозирги кунда куз фаслининг бошланиши туфайли халқимиз орасида ўткир респиратор касалликлар ва пневмония кўп учрамоқда. Ушбу касалликларнинг клиник белгилари ҳам коронавирус билан ўхшашлиги учун ўринсиз миш-мишлар тарқалмоқда. Шундай бўлсада грипп ва пневмония билан оғриган касалларнинг барчасидан коронавирусга таҳлиллар олиняпти. Уларда таҳлил манфий чиқмоқда. Бу дегани, уларда коронавирус тасдиқланмаяпти. 

Коронавирус пандемияси бошлаганидан сўнг вилоят шифохоналарига қўшимча 25 та ИВЛ, 90 та SPAP русумли сунъий нафар бериш ускуналари келтирилди. Бу билан вилоят шифохоналаридаги сунъий нафас бериш ускуналари 200 тадан ошиб кетди.

Вилоятда мавжуд тиббиёт муассасалари шу жумлдан юқумли касалликлар шифохоналари  вилоят ҳокимлиги ва вазирлик томонидан 764 дона кислород концентратори ҳамда 5 мингта пульс оксиметрлари билан таъминланди.

Бундан ташқари, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясини тезкор усулда аниқлаш учун вилоят ҳокимлиги томонидан 80 мингдан ортиқ экспресс тестлар олиб келиниб, қўлланмоқда.

Фарғона шаҳридаги вилоят перинатал маркази бугунги кунда узлуксиз фаолият олиб боряпти. 
Марғилон туғруқ мажмуасининг бўлимларидан бирида коронавирус инфекцияси юқтирганликка гумон қилинган бемор аниқланганлиги учун ҳақиқатан ҳам вақтинча дезинфекция тадбирларини олиб бориш учун қисқа муддатга фаолияти тўхтатилди. Бу ердаги дезинфекция тадбирлари якунлангач яна беморларни қабул қилиш бошланади.