Фарғона вилояти коронавируссиз ҳудудга айланди

Фарғона вилояти коронавируссиз ҳудудга айланди

Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган сўнгги бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Фарғонада тузалган сўнгги бемор (40 ёшли эркак) ушбу вилоятнинг Олтиариқ туманидан бўлиб, коронивирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Шундай қилиб, вилоятдаги фидойи шифокорлар саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2077 нафарни ташкил этмоқда.