Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Президент 2020 йил сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Хайрулло Бозоров номзодини Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тавсия этди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Х.Бозоров меҳнат фаолиятини 1995 йилда солиқ инспектори сифатида бошлаган. 2007-2015 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, Учқўрғон, Чуст ва Мингбулоқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2015-2020 йилларда Наманган вилояти ҳокими бўлган.

2020 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи фахрий унвони билан тақдирланган.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.