Фарғона вилоятининг икки ҳудудига янги прокурорлар тайинланди

Фарғона вилоятининг икки ҳудудига янги прокурорлар тайинланди

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри ва Боғдод туманига янги прокурорлар тайинланди.

Бош прокуратуранинг мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Ғуломалиевич Мадумаров Қувасой шаҳри прокурори этиб тайинланган.

Шерзод Мадумаров 1974 йилда Марғилон шаҳрида туғилган бўлиб, Фарғона давлат университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2002–2018 йилларда Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридаги прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

2018–2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси прокурори, катта прокурори, 2019–2021 йилларда эса Бош прокуратуранинг мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари Акмал Муротович Фозилов Боғдод тумани прокурори этиб тайинланган.

Акмал Фозилов 1987 йил Учкўприк туманида туғилган.

2008–2014 йиллар давомида Фарғона вилояти прокуратураси органларида, 2014–2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлим катта прокурори, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2018–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.