Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона водий вилоятларида келаётган ҳафта кунлари тўлиқ ёғингарчиликликларга бой бўлади
14.03.2022 07:14,  
170

Фарғона водий вилоятларида келаётган ҳафта кунлари тўлиқ ёғингарчиликликларга бой бўлади. 

Жанубий циклонларнинг кетма-кет сериялари ва ниҳоят охирги йиллар деярли ривожланмаётган Афғонистон шимолида ҳам ўта нам циклонни ривожлантириб юборди. Бу циклон айнан водий вилоятлари учун кўп ва майдалаб ёғувчи ёғинларни олиб келади. 

Ундан ташқари, жанубий циклоннинг юқоридаги тури Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари, қисман Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда республикамиз тоғларига, хусусан, Қирғизистон тоғларига ҳам яна кўп миқдорда ёғин беради. 

Ҳафта охирларида эса шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқимлари республика шимолидан мамлакатимиз ҳудудларига кириб келади. Ҳайриятки, бу совуқ ҳаво оқими республикамизга жуда ҳам ''чуқур'' кириб келмаслиги об-ҳаво хариталарида намоён бўлмоқда. 18-20 март кунлари республика шимоли, Бухоро ва Навоий вилояти ҳудудларида кечалари ҳарорат минимумлари нол даражадан бироз пасайиши мумкин. Масалан, Ўзгидрометга кўра, 18 март куни шимол Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечаси -2 даража совуқ бўлади.

Бу совуқ ҳаво оқими бошқа вилоятларда ҳам ҳароратни бироз пасайтиради. Аммо, хавотирли даражада эмас. Асосий экин экиладиган ҳудудларимизда ҳарорат минимумлари нол даражага бориб-бормайди. Айниқса, бу оқим водий вилоятларида деярли ҳароратни пасайтирмайди ҳисоб. 

Кузатувлар давом этади ва вазият ўзгариши билан Ўзгидромет вазиятга қараб огоҳлантириш хабар ишлаб чиқади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан