Фарғонада фоҳишахона очган шахс қўлга олинди

Фарғонада фоҳишахона очган шахс қўлга олинди

14 апрель куни Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида М.Д. яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, Т.Х ва Т.М.ларни  жинсий алоқа қилиши учун 350.000 сўм эвазига шароит яратиб берган вақтда ушланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Д.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланиши мумкин.