Фарғонада 20 ёшли йигит пичоқланиб ўлдирилди

Фарғонада 20 ёшли йигит пичоқланиб ўлдирилди

Жорий йилнинг 1 январь куни соат 03:30 ларда 20 ёшли К.К. ўзининг тўрт нафар таниши билан бирга М.Н. бошқарувидаги Cobalt'га ўтириб, унинг уйи томон ҳаракатланишган.

Шу пайт, кўча бошида ҳаракатсиз турган Gentra ва Nexia-3 автомашиналарни кўришган.

Уларнинг ёнида турган 23 ёшли М.А. ва унинг шерикларига автомашиналарига йўл беришларини сўрашган вақтида оғзаки жанжаллашиб қолишган.

Жанжал давомида М.А. ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан К.К.нинг кўкрак соҳасига бир марта уриб, шериклари билан автомашиналарига ўтириб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган. К.К. эса, олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Тергов департаментининг хабар қилишча, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.